Ўзбекистон

Президент туркиялик компаниялар раҳбарлари билан учрашди

Мулоқотда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалари муҳокама қилинди.

Президент туркиялик компаниялар раҳбарлари билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг “Cengiz Holding” компанияси раиси Меҳмет Женгиз ва “Kalyon Holding” компанияси раиси Жемал Калёнжу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, шу жумладан, мамлакат иқтисодиёти тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Президентнинг яқинда Анқарага ташрифи давомида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Туркия Ишбилармонлар кенгаши йиғилишининг якунлари мамнуният билан қайд этилди. Эришилган келишувлар ижросини жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

 

Компаниялар томонидан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалари муҳокама қилинди.

 

Йўл инфратузилмасини модернизация қилиш ва қуриш, “яшил” энергетика қувватларини барпо этиш, қўшма геологик тадқиқотлар ўтказиш ва истиқболли конларни ўзлаштириш лойиҳалари шулар жумласидан.

 

Таъкидланишича, “Cengiz Holding” иштирокида Ўзбекистонда иккита лойиҳа муваффақиятли якунланди – Тошкент ва Сирдарё вилоятларида умумий қуввати 460 мегаваттли замонавий электр станциялар ишга туширилди. Бундан ташқари, Жиззах вилоятида қуввати 500 мегаваттдан зиёд бўлган яна бир электр станция қурилиши давом этмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент туркиялик компаниялар раҳбарлари билан учрашди | Zamon.uz