Ўзбекистон

Самарқандда эркак 6 яшар ўгай ўғлини камар билан урди

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни кузатувга олганини маълум қилди.

Самарқандда эркак 6 яшар ўгай ўғлини камар билан урди

Ижтимоий тармоқларда эркак кичик ёшдаги болани камар билан калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.

 

Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 23 июнь куни Самарқанд вилоятида содир бўлган. 1988 йилда туғилган Тойлоқ туманида яшовчи эркак ўзи билан бирга 2024 йилдан шаръий никоҳда бўлган Т.Д.нинг 6 яшар ўғлини яшаш хонадони ҳовлисида қўлида бўлган камар билан калтаклаган.

 

Ҳолат юзасидан 24 июнь куни терговга қадар текширув бошланган. Вояга етмаган О.Э. да тан жароҳатлари аниқланиб, ҳозирда болага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу борада суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. 

 

Шунингдек, эркак Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси тиббий кўригидан ўтказилганда, унинг руҳиятида ўзгаришлар борлиги аниқланган. Шундан сўнг у Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган ва унинг ҳолати юзасидан суд-психиатрик экспертиза тайинланган. 

 

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда. Бу ҳақда қўшимча ахборот берилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда эркак 6 яшар ўгай ўғлини камар билан урди | Zamon.uz