Ўзбекистон

Жиззахда мақом бўйича илмий-амалий конференция ўтказилди

“Мазкур анжуман халқаро ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш, янги ғоя ва лойиҳаларнинг бошланишига туртки беради”, деди унда иштирок этган маданият вазири Озодбек Назарбеков.

Жиззахда мақом бўйича илмий-амалий конференция ўтказилди

Кеча, 28–июнь куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида ЮНEСКО ва АЙСEСКО шафелиги остида ўтказилаётган ИИ Халқаро мақом санъати анжумани доирасида “Мақом санъатининг назарий ва амалий асослари: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

 

Унда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назардеков, Туркий Парламент Ассамблеяси раиси Меҳмет Сурейя Эр Жаноблари ҳамда 30 дан ортиқ давлатдан 70 нафардан зиёд олимлар иштирок этди.

 

 

“Ишончимиз комилки, халқаро фестиваль доирасида ўтказилаётган мазкур илмий-амалий анжуман доирасида миллий мусиқа санъатига оид алоҳида мавзулар бўйича ташкил қилинаётган баҳс-мунозара майдонлари, илмий-амалий ва ўзаро тажриба алмашиш, истиқбол ва манфаатли режалар ишлаб чиқиш, халқаро ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш, янги ғоя ва лойиҳаларнинг бошланишига туртки беради, деб ўйлайман.

 

Мамлакатимизнинг гўзал манзилларидан бири – Жиззах вилоятининг Зомин туманида бўлиб ўтаётган ушбу ўзига хос санъат байрами доирасида ўтказилаётган “Мақом санъатинıнг назарıЙ ва амалий асослари: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалıЙ конференция иштирокчиларини яна бир бор чин қалбимдан табриклайман. Сизларга ва конференция ишига муваффақият тилайман”, - деди вазир Озодбек Назарбеков.

 

Бугун, 29 июнь куни Халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини давом эттириб, олимлар мақом санъатига доир ўз маърузалари билан иштирок этишди.

 

 

Халқаро илмий-амалий конференция якунида барча иштирокчиларга Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назардеков томонидан сертификатлар тақдим этилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Жиззахда мақом бўйича илмий-амалий конференция ўтказилди | Zamon.uz