Андижонда фуқаро бир гуруҳ шахслар томонидан дўппосланди
Ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди.

Ижтимоий тармоқда Андижонда бир неча шахслар бир кишини темир жисм билан уриб, тан жароҳати етказгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича жиноят содир этишда гумонланаётган барча шахслар қўлга олинган. Уларга нисбатан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан ЖКнинг 105-модда 2-қисми "и" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







