Қўқонда эркак фуқароларга тўппонча ўқталиб видео олди
Ҳолатга вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида эркак фуқароларга тўппонча ўқталиб, буни видеога олди.
Маълум қилинишича, фуқаро Қўқон шаҳрида жойлашган клубларнинг бирини реклама қилиш мақсадида сохта тўппонча билан фуқароларга ўқталган ва буни видеога олган. Видео ижтимоий тармоқларга жойлангач, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.
“Ички ишлар ходимлари мени чақирди. Қилган ишимдан пушаймонман. Бошқа қинғир ишлар бажармайман, узр сўрайман”, — дейди у.
Суд ҳукмига асосан у беш суткага қамалди.







