Гулистонда ЭТК бошлиғи пора билан ушланди
Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш очилган.

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида тадбиркорнинг 90 млн сўмини қўлга киритган ЭТК бошлиғи ушланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Гулистон шаҳар ЭТК бошлиғи Д.Н. шаҳар ЭТК муҳандиси вазифасида ишлаган даврида “г.С.К.” МЧЖнинг электр таъминотидан 202,5 млн сўм қарздорлигини камайтириб беришни ваъда қилган. У шунинг эвазига МЧЖ назоратчиси А.Г.дан 90 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пуллар ҳисобидан 3 млн сўмни фуқаро У.М. орқали қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







