Интернетда “ҳунар кўрсатган” йигитлар жавобгарликка тортилди
Улар зўравонликни тарғиб қилувчи видео тайёрлаб тарқатишган.

Ижтимоий тармоқда фарғоналик йигитларнинг зўравонликни тарғиб қилувчи видеоси тарқалмоқда. Унда бир йигит кўчада бир қизни кўриб ёқтириб қолади ва тоғга бирга чиқиб келишни таклиф этади. Қиз буни рад этгач, уни қабр қазиб кўмиб юбориш билан қўрқитади. Шундан сўнг қиз унинг таклифига рози бўлади.
Маълум бўлишича, 1994 йилда Қува туманида туғилган йигит ўзининг инстаграм саҳифасида «Шоқоллар» номи остида зўравонликни тарғиб қилувчи мана шундай видеоларни жойлаштирган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







