Тошкентдса Matiz ва скутер аварияга учради
Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.

Кеча, 1 июль куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Matiz ва электроскутер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳодиса соат 23:30 ларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида содир бўлган. 2002 йилда туғилган ҳайдовчи Matiz русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган электроскутер транспорт воситаси билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида скутер ҳайдовчиси тан жароҳат олган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







