Ўзбекистон

Энди йўллар алоҳида рухсатнома асосида қурилади ва таъмирланади

Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Энди йўллар алоҳида рухсатнома асосида қурилади ва таъмирланади

"Йўллар ва йўл инфратузилмасининг яхши ҳолатда сақланишини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорига кўра, 2024 йил 1 сентябрдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:

 

· жисмоний шахслар ва мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади;

 

· рухсатномани расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ҳамда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали 5 кун муддатда кўрсатилади;

 

· рухсатнома йўл объектини балансида сақловчи вилоят ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари ёхуд бошқа ташкилотлар томонидан, коммуникация тармоқларидаги авария билан боғлиқ ёки бошқа кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда эса туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан берилади;

 

· рухсатномада йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган шахс, қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширишнинг мақсади ва муддати, рухсатноманинг ҳақиқийлигини текшириш имконини берувчи QR-код, шунингдек, ушбу муддат ичида йўл объектининг аввалги ҳолатини тикламаслик тегишли маъмурий ва фуқаровий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантириш кўрсатилади;

 

· йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш вақтида рухсатнома ҳамма учун кўринадиган жойга илиб қўйилиши ёки ҳар қандай шахснинг биринчи талабига кўра тақдим этилиши шарт ҳисобланади;

 

·  рухсатнома олмасдан туриб йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, қурилиш ва таъмирлаш ишлари майдонида белгиланган тартибда рухсатномани илиб қўймаслик ёки тақдим этмаслик, қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган жойда хавфсизлик чораларини кўрмаслик, шунингдек, қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг йўл объектининг аввалги ҳолатини тиклаш бўйича мажбуриятни бажармаслик қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

custom img

Сурхондарёда ер олди-сотдиси ортидан можаро: 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган беш киши қамалди

Уларга 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Наманган боғчасидаги жинсий зўравонлик: жиноят иши прокуратурага ўтказилди

Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

custom img

Боғчадаги жинсий зўравонлик ҳолати: Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан боғчаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш талаб қилинди.

custom img

Самимий мурожаат: Муҳаммедалига Президент мактуб ва совға

Қорақалпоғистонга ташриф давомида Муҳаммедали исмли боланинг Президентга самимий мурожаати ва Ватанга бўлган меҳри акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.

custom img

Фарғонада МИБ орқали фермердан 99 млн ундирилди

Маълум бўлишича, фермер хўжалигининг 25 та ижро ҳужжати бўйича солиқ қарзи мавжуд бўлган.

custom img

Қорақалпоғистондаги рейдда 523 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилди

Маълум бўлишича, уларнинг 2,6 млрд сўмлик жарималари мавжуд.

custom img

Жиззахда кредит қарзи сабаб нотурар бино хатланди

Эндиликда кейинги ижро ҳаракатлари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

custom img

56 та янги вагон: Тошкент метросида вагонларнинг қарийб 70 фоизи янгиланди

Янги авлод замонавий ҳаракат таркиблари метрополитеннинг 4 та йўналишида ҳаракатланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"