Фарғона каналидан одам жасади топилди
У чўмилиш мақсадида каналга бориб, чўкиб кетган.

Ижтимоий тармоқда Фарғона каналида одам мурдаси оқиб келганлиги ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25 июнь куни Бағдод тумани Қатағон маҳалласида яшовчи фуқаро Самандарак МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Катта Фарғона” каналига чўмилиш мақсадида тушиб, чўкиб кетган.
Олиб борилган қидирув ишлар давомида 28 июнь куни унинг мурдаси ташқи кўринишидан тан жароҳатларсиз Ўзбекистон тумани Зинаша маҳалласи ҳудудидан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонида







