Ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Ҳозирда уларга нисбатан 2 та модда билан жиноий иш очилган.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида фуқаро И.Т. фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида фуқаро С.Э. фуқаро Ҳ.Т.нинг ишончига кириб, унинг фарзандини танишлари ёрдамида Самарқанд темирйўл техникумига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







