Ўзбекистон

Ўзбекистонда салкам 100 та боғча фаолияти тўхтатилди

Уларда санитария қоидаларининг бузилиши кузатилган.

Ўзбекистонда салкам 100 та боғча фаолияти тўхтатилди

Мактабгача таълим ташкилотларида санитария қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани учун  92 та муассасаларининг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 3 ойи давомида Қўмитанинг ҳхудудий бошқармалари томонидан 1272 та мактабгача таълим ташкилотида текширувлар амалга оширилган.

 

Текширишлар давомида мактабгача таълим ташкилотларидан кимёвий таҳлиллар учун жами 26534 та намуналар олинган, шулардан 1554 таси, яъни  5,8 фоизи талабга жавоб бермаган бўлса, бактериологик таҳлиллар учун олинган 31791 та намуналардан 3149 таси, яъни 9,9 фоизи Санитария қоидалари ва меъёрлари талабларига жавоб бермаган.

 

Гуруҳларда хона ҳароратини (микроиқлим кўрсатгичлари) 7921 та ҳолатда текширилган ва 612 тасида ҳарорат талаб даражасида эмаслиги аниқланган. Ёруғлик кўрсатгичлари 14658 та нуқтада ўлчанган ва 1250 тасида ёритилганлик даражаси пастлиги аниқланган.

 

Тарбияланувчилар овқатланишини тўғри ва хавфсиз ташкил этилганлиги устидан назоратни амалга ошириш чоғида микробиологик кўрсатгичларга тайёр озиқ-овқат маҳсулотларидан 3062 та намуна олинган ва улардан 109 таси талабга жавоб бермаган, ичимлик сувидан олинган 1865 та намунадан 57 таси талабга жавоб бермаган.

 

Кимёвий таҳлиллар учун овқат тўйимлилиги 1242 та намуналар орқали текширилган, шулардан 189 та намунада овқат тўйимлилиги паст эканлиги аниқланган, сабзавотларда нитрат қолдиқларини текшириш учун 3501 та намуна олинган, 76 та намунада нитрат қолдиқлари борлиги аниқланган, ош тузида йод миқдорини аниқлаш учун 760 та намуна текширилган ва уларнинг 243 тасида намуналарда йод миқдори меъёрга нисбатан камлиги аниқланган.

 

Мактабгача таълим ташкилотларида санитария қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул шахсларга нисбатан 1102 та ҳолатда маъмурий жарималар қўлланилган, 92 та муассасаларининг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган, 228 нафар ишчи-ходимлар тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмаганликлари сабабли ишдан вақтинча четлатилган. Бундан ташқари, 104 килограммдан ортиқ миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари бракераж қилинган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда салкам 100 та боғча фаолияти тўхтатилди | Zamon.uz