Андижонда оилавий ётоқхона ёниб кетди
Ҳолат бўйича вилоят ФВБ маълумот берди.

Қайд этилишича, 3 июль куни соат 15:59 да Андижон шаҳар Саноат МФЙда жойлашган оилавий ётоқхонада ёнғин содир бўлаётганлиги хақида ФВБга хабар келиб тушган.
Соат 16:03 да айтилган манзилга 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 16:20 да ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Оилавий ётоқхонанинг 50 метр квадрат том қисми ёниб зарарланган.
Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар аниқланмоқда.







