Ўзбекистон

Бир ҳафталик чақалоғини пулламоқчи бўлган эр-хотин қамалди

Ҳолат Қашқадарё вилоятида содир бўлган.

Бир ҳафталик чақалоғини пулламоқчи бўлган эр-хотин қамалди

 

Жорий йилнинг 28 июнь куни, жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида судланувчилар Б.Қ. ва M.A.гa оид жиноят иши кўриб чиқилди.

 

Аниқланишича, Б.Қ ғаразли ва бошқа ниятларда ўзининг 2024 йилда туғилган X.Г. исмли қизини сотиш мақсадида, шаръий никоҳида бўлган M.A. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Ж.A.гa турар жой сотиб олиш учун ўхларига пул зарурлигини айтиб фарзандини 190 миллион сўмга сотишини маълум қилган.

 

Жорий йилнинг 5 март куни эр-хотин чақалоқни 190 миллион сўмга сотиб, шундан 45 миллион сўм миқдоридаги пулларни олишган вақтида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Б.Қ. ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмининг "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Судланувчи M.A. ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмининг "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасига кўра, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

custom img

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғил чўкиб кетди

Ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"