Ўзбекистон

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 3,7 миллиард сўми талон-тарож қилинган

Бу ҳақида Бош прокуратура маълум қилди.

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 3,7 миллиард сўми талон-тарож қилинган

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:

 

Ўтказилган ўрганишларга кўра, 3087 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилди.

 

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 3,7 миллиард сўми талон-тарож қилинган. Мазкур ҳолат бўйича 34 та жиноят иши қўзғатилди.

 

Шунингдек, хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 1644 та муаммо ижобий ҳал этилди.

 

Прокуратура органларининг аралашуви билан қарздорликларнинг 6,4 трлн. сўми амалда ундирилди, 5,7 триллион сўмлик кредитлар бўйича гаровдаги мулкларнинг сотувга чиқарилиши таъминланди. Бундан ташқари, 1,2 триллион сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздорларнинг иш ҳақига қаратилди.

 

Ўтказилган назорат тадбирларида кредит маблағларининг 1,5 триллион сўми талон-торож қилинганлиги аниқланиб, банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 540 та жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Тошкентда ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади

Мазкур ҳолатга алоқадор бўлган барча шахсларга нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши билдирилди.

custom img

Қашқадарёда кучли сел оқибатида 25 ёшли йигит ҳалок бўлди

Воқеа 19 май куни Ғинжак қишлоғида юз берган. Йигит адирда мол боқиб юргани айтилмоқда.

custom img

Тошкентда болалар онкологиясига бағишланган EURO Master Course 2026 халқаро таълим курси бўлиб ўтади

Тадбирда 18 давлатдан 70 нафардан ортиқ онколог-шифокор ва халқаро экспертлар иштирок этади.

custom img

Ўзбекистонда биометрик паспорт учун “ақлли кабиналар” жорий этилиши мумкин

Лойиҳа паспорт расмийлаштириш муддатини икки ойдан 10 иш кунигача қисқартиради.

custom img

Наманганда дўл хавфини камайтириш учун булутларга 57 та снаряд отилди

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, дўлга қарши ишлар республиканинг бир қатор ҳудудларида тизимли давом этмоқда.

custom img

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2026” касбий кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Бугунги кунда мамлакат бўйлаб 39 мингдан ортиқ мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда.

custom img

Тошкент метросида ҳаракат интервали 2–3 дақиқагача қисқартирилади

Метро бекатлари сонини 79 тага, линиялар узунлигини эса 103 километрга кенгайтириш режалаштирилган.

custom img

Тошкентда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқлари ҳимоясига бағишланган “Халқаро миграция форуми-2026” бўлиб ўтди

Ушбу форум Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда Миграция буйича халкаро ташкилот ҳамкорлигида ташкил этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"