Тошкентда ҳайдовчи машина ичига сув тўлдириб ҳаракатланди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқда ҳайдовчи транспорт воситасини целлофан пакет билан ўраб, ичига сув тўлдириб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 30 июнь куни рўй берган. Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқарганда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги, транспорт воситасида целлофан пакет билан ўралиб, ичига сув тўлдириб ҳаракатлангани аниқланган.
“Мен шеригим билан машина ичига сув тўлдириб ҳаракатланганимизнинг видеосини Instagram саҳифамизга қўйгандим. Видеони кимдир тарқатворибди, қонунбузарлик ҳолати борлигини билмагандик. Инспектор ходимлари чақиртириб, тушунтириш ишларини олиб борди. Бу ҳолатни тавсия қилмайман ва узр сўрайман”, дея изоҳ берган ҳайдовчи.







