Андижонда Cobalt 10 ёшли қизни уриб юборди
Оқибатда пиёда тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Бугун, 8 июль куни Андижон шаҳрида Cobalt ҳайдовчиси 10 ёшли қизчани уриб юборди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ҳодиса Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчасида “Корзинка” супермаркет олдидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида юз берган. 25 ёшли ҳайдовчи А.Х. ўзининг Cobalt русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келаётган вақтида йўлнинг ўнг тарафидан чап тарафига ўтаётган 10 ёшли қизни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда Х.С. тан жароҳати олиб, шаҳар шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







