Ўзбекистон

“Ислом цивилизацияси маркази — жуда ноёб лойиҳа”

Саудия элчиси Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

“Ислом цивилизацияси маркази — жуда ноёб лойиҳа”

Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф Солиҳ ал Гаҳра жаноблари Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

 

 

Элчи бошчилигидаги делегация марказ директори Фирдавс Абдухолиқов билан учрашувда бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик,  диний-маърифий соҳалар билан боғлиқ кўп қиррали ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этар экан, айни борада юртимизда бевосита давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади. Элчи бутун дунёда глобаллашув жараёнлари бораётган ва зиддиятларга тўла бир пайтда маърифатли ислом ғояларини кенг тарғиб этиш, аждодлар меросини ўрганиш ҳамда тадқиқ қилиш ташаббусини Саудия Арабистони томони қўллаб қувватлашини билдирди. Учрашувда Юсуф Солиҳ ал Гаҳра жаноблари самимий қабул учун миннатдорлик билдирар экан, шундай деди:

 

- Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази - давлатингиз раҳбари, муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг маърифатли ислом ва унинг ғояларини қўллаб қувватлаш йўлидаги саъй ҳаракатларининг амалий ифодасидир. Бу бизни жуда мамнун этади ва ҳар қандай ҳамкорлик бизга фахр, ифтихор бағишлайди. Айниқса, биз мазкур марказга қадимий қўлёзмалар ва манбалар, кутубхоначилар ҳамда араб тили мутахассислари бўйича кўмак беришга тайёрмиз. Ислом цивилизацияси маркази бу жуда ноёб лойиҳа. Унинг келгусида илм ва маърифат соҳасида маёққа айланиши шубҳасиздир. Марказ биносининг қурилишидан тортиб, унинг экспозициясидан ўрин оладиган экспонатларни жойлаштиришгача, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва уни намойиш этишгача бўлган жараёнлар вақт ва маблағ талаб этадиган мураккабликларга бой бўлган бир жараён эканини тўғри тушунамиз. Бу борада Саудия Арабистонига суянишингиз мумкин ва бу бизнинг шу йўналишдаги ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқади.

 

 

Шунингдек, меҳмонлар марказда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам яқиндан танишдилар. Айтиш жоизки, марказ  – ҳам маҳобати, ҳам моҳияти жиҳатидан улкан лойиҳа. Давлатимиз раҳбари ўтган йилларда бу ерга бир неча бор келиб, уни чиройли ва сифатли қилиб қуриш, дунё олимлари фикрини ўрганиб, мазмунини бойитиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Меҳмонларга марказ қурилиши ва унинг экспозициясини янги мазмун билан бойитиш билан боғлиқ ишлар бевосита давлат раҳбарининг доимий диққат эътиборида экани, 500 нафар олимлар яқинда ўтган форумда давлат раҳбарига мурожаатнома қабул қилгани ҳамда унда илмий-маърифий масканни Янги Ўзбекистоннинг энг йирик ақл марказига айлантириш бўйича бор куч ва ғайратини ишга солишга сўз бергани билан боғлиқ маълумотларни беришди.

 

 

Бундан ташқари, учрашувда марказ фаолияти билан боғлиқ кўплаб ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.  Айниқса, марказ музейи экспозициясини бойитиш билан боғлиқ музейлар фаолиятини ўрганиш, илмий доира вакиллари ўртасидаги мулоқот майдонини кенгайтириш шулар жумласидандир.  

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Ислом цивилизацияси маркази — жуда ноёб лойиҳа” | Zamon.uz