Cаломатлик

Тунда чироқ нури қандли диабет хавфини оширади

Олимлар бу бўйича тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Тунда чироқ нури қандли диабет хавфини оширади

Тунда чироқнинг ёрқин нуридан сақланиш 2-тур қандли диабет ривожланиш хавфини камайтиради. Австралиянинг Флиндерс университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот якунида шундай хулосага келинди.

 

Изланиш давомида мутахассислар томонидан 85 минг нафар иштирокчининг маълумотлари таҳлил қилинди. Ёруғлик сенсорлари орқали қайд этиб борилган 13 миллион соатлик махсус ёзувлар ўрганилди.

 

Бунинг учун диабетнинг 2-тури билан оғримаган кўнгиллилар бир ҳафта давомида махсус қурилмани билакларига тақиб юришди. Шундан сўнг тўққиз йил давомида уларнинг саломатлик кўрсаткичлари мониторинг қилиб борилди.

 

Якунда ёруғлик таъсири ва 2-тур қандли диабетнинг ривожланиш хавфи ўртасида сезиларли боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. Тунда ёрқин чироқ нури инсулин секрецияси ва глюкоза метаболизмига таъсир қилиши маълум бўлди.

 

Тадқиқотчиларнинг "The Lancet Regional Health — Europe" тиббий журналида эълон қилинган хулосасига кўра, энг юқори хавф даражаси тунги 00:30 дан тонгги 06:00 гача кузатилади. Аммо кундузги ёруғлик саломатлик учун зиён етказмайди.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Тунда чироқ нури қандли диабет хавфини оширади | Zamon.uz