Ўзбекистон

Андижонда қорамолларда янги касаллик аниқлангани юзасидан изоҳ берилди

Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига кўра, касалликка гумон қилинган қорамоллар назоратга олиниб, таҳлил текширувлари ўтказилмоқда.

Андижонда қорамолларда янги касаллик аниқлангани юзасидан изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда қорамолларда янги касаллик учраётгани ва Андижондаги қорамол ва чорва бозорлари тозалов учун ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.

 

Андижон вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Дилмурод Қаюмовнинг таъкидлашича, вилоятдаги қорамолларда янги касаллик тури аниқланмаган.

 

"Бугунги кунда вилоятимизда эпизодик вазият барқарор. Барча туман ва шаҳарларимизда штаблар ташкил қилинган, доимий фаолият юритиб келмоқда. Бундан ташқари, ҳайвон бозорлари ветеринария мутахассислари томонидан назоратга олинган. Деҳқон бозорларида гўшт ва гўшт маҳсулотлари тўлиқ ветеринария назорати остида истеъмолга чиқарилмоқда", — дея маълум қилган бошқарма бошлиғи.

 

Қўшимча қилинишича, касалликка гумон қилинган қорамоллар назоратга олиниб, таҳлил текширувлари ўтказилмоқда, унинг натижалари бўйича ахборот берилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.