Ўзбекистон

Андижондаги қорамолларда номаълум касаллик аниқландими?

Бу бўйича ўрганиш ишлари олиб борилиб, натижаси эълон қилинди.

Андижондаги қорамолларда номаълум касаллик аниқландими?

Аввалроқ Андижон вилоятидаги қорамолларда нодуляр дерматитга ўхшаш номаълум касаллик тарқалаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинганди. 

 

Ҳолат Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Ишчи гуруҳи ва ички ишлар идоралари мутахассислари билан ҳамкорликда ўрганилди. Ҳозирда воқеа жойи аниқланиб, ҳолат назоратга олинган.

 

Ўрганиш давомида Ижтимоий тармоқларда расм ва видеолари тарқалган қорамол Избоскан тумани “Анорзор” МФЙда яшовчи Хайрулла Эшонжоновга тегишли эканлиги аниқланган. 

 

Қорамол клиник кўрикдан ўтказилиб, олинган қон ва бошқа намуналар лаборатория текширувларидан ўтказилганда ушбу сигир нодуляр дерматит ёки номаълум касаллик билан эмас, аллергик тошмага чалинганлиги аниқланди.

 

Маълум бўлишича, сигирнинг терисига бундан 24 кун муқаддам, яъни 15 июн куни аллергик тошма тошган. Бу ҳақида эгаси маҳаллий ветеринария мутахассисига мурожаат қилган.

 

Мутахассислар клиник кўрикдан ўтказиб, даволаш ишлари олиб борган. Қорамолнинг иштаҳаси ўрнига келган. Умумий ҳолати яхшиланган ва аллергик тошмалар йўқолган. 18 июнь куни ушбу сигир соғлом бузоқ туққан. Ҳозирда сигир ва боласининг умумий ҳолати яхши.

 

Суриштирув давомида унга озуқа орқали аллергик тошма тошганлигини эгаси ҳам тасдиқлади. Хонадондаги қолган 8 бош қорамолда бундай ҳолат кузатилмаган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Андижондаги қорамолларда номаълум касаллик аниқландими? | Zamon.uz