Ўзбекистон

Барча поездлар 15 июлдан 15 августгача “Тошкент-Жанубий” вокзалдан жўнайди

Транспорт вазирлиги бунинг сабабини тушунтирди.

Барча поездлар 15 июлдан 15 августгача “Тошкент-Жанубий” вокзалдан жўнайди

“Тошкент-Марказий” (Шимолий) вокзали орқали ҳаракатланувчи деярли барча поездлар 15 июлдан 15 августгача “Тошкент-Жанубий” вокзалдан жўнайди.

 

Маълум қилинишича, “Тўқимачи” ҳамда “Тошкент йўловчи” бекатлари оралиғидаги темир йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

 

Шу боис “Олма-ота – Тошкент – Олма-ота”, “Тошкент – Новосибирск – Тошкент”, “Тошкент – Самара – Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездлари ҳамда “Тошкент – Ҳожикент – Тошкент” шаҳарлараро поездларидан ташқари бугунги кунда “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан қатновини амалга ошириб келаётган барча йўловчи поездлар “Тошкент-Жанубий” вокзалдан ўз ҳаракатини бошлайди.

 

Жумладан, бир ой мобайнида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари, “Шарқ”, “Насаф” ҳамда “Тошкент – Андижон – Тошкент”, “Тошкент – Волгоград – Тошкент”, “Душанбе – Тошкент – Душанбе” йўловчи поездлари “Тошкент-Жанубий” вокзал ҳудудидан рейсларини амалга оширади.

 

“Тошкент-Марказий” ҳамда “Тошкент-Жанубий” вокзалларидаги барча чиптахоналар туну кун фаолият кўрсатади. Бундан ташқари, чипталарни электрон тарзда ҳам олиш мумкин.

 

Шунингдек, бир ой мобайнида “Тошкент-Марказий” вокзалидаги чиптахоналардан поезд жўнашидан олдин чипта харид қилган ёки янглишиб Марказий вокзалга келиб қолган йўловчиларни “Тошкент-Жанубий” вокзалга олиб бориш учун вақтинча бепул автобуслар ҳам қўйилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Барча поездлар 15 июлдан 15 августгача “Тошкент-Жанубий” вокзалдан жўнайди | Zamon.uz