Ўзбекистон

Болаларни боғчага жойлаштириш янада соддалашди

Бу бўйича Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш киритилди.

Болаларни боғчага жойлаштириш янада соддалашди

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилганлиги, бюрократик тўсиқлар қисқартирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2024 йил 3 июлдаги қарорига асосан қуйидаги янгиликлар жорий этилмоқда:

 

  • Электрон рақамли имзо калитини беришда жисмоний шахслар биометрик (Face-ID) идентификация қилинади ва электрон рақамли имзо калити автоматик тарзда расмийлаштириб берилади;

  • Қурилиши тугалланмаган объектга бирламчи кадастр паспортини шакллантиришда вафот этган шахснинг яқин қариндошларига унинг номидан мурожаат қилиш тартиблари белгиланди;

  • Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни мактабгача таълим ташкилотига ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди.

     

Бунда йўлланма расмийлаштирилганда фуқароларга тасдиқ кодга эга хабарнома юбориш ва шу тасдиқ код асосида бола мактабгача таълим ташкилотига қабул қилинади.

 

Фуқароларга йўлланма олиш учун берилган сўровномадаги телефон рақамини исталган вақтда ўзгартириш имконияти яратилди.

 

Болаларни мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш давлат ташкилотларининг айби билан кечикканда йўлланма ўз кучида қолади.

 

Автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш муддати автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати билан мувофиқлаштирилди ва автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш муддати 10 кун этиб белгиланди.

 

Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташиш учун рухсатнома беришда аризани кўриб чиқиш муддати 8 иш кунидан 2 иш кунига камайтирилди.

 

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштиришда мулкдорнинг Мажбурий ижро бюроси базасида қарздорлигини текшириш ахборот тизимлари орқали автоматик равишда амалга оширилиши белгиланди.

 

Фуқароларга Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятига лицензия олиш жараёнида ўзини ўзи банд қилган шахсни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш хизматидан композит усулда фойдаланиш имконияти яратилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Болаларни боғчага жойлаштириш янада соддалашди | Zamon.uz