Энди Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта тизимда бўлади
Бу ҳақида Президент бошчилигидаги йиғилишда айтилди.

Қайд этилишича, маҳалла еттилигида қандай ишлаш кераклиги бўйича тажриба тўпланди, уларга банк-молия инструментлари билан кўмаклашиш жорий қилинди. Шу билан бирга, тизим кенгайган сари янгича ёндашувга эҳтиёж сезилмоқда.
Эҳтиёжманд аҳоли даромад манбайи билан таъминланмаса, яна ижтимоий ёрдамга қайта-қайта мурожаат этиши кўрсатиб ўтилди.
Шу боис, энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади.







