Намангандаги спорт майдонида 24 ёшли йигит жасади топилди
Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Давлатобод тумани “Мустақиллик” маҳалласидаги “Отчопар” спорт майдонидан 2000 йилда туғилган боланинг жасади топилди. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар берди.
Маълум қилинишича, 10 июль куни соат 12:45 да “Отчопар” спорт майдонидан Наманган шаҳар “Дўстлик” кўчасида яшовчи йигитнинг жасади топилган. Шу куни соат 13:00 да Давлатобод туман ИИБга бу ҳақида хабар берилган.
Ҳодиса жойига туман прокурори, ўринбосари, туман ИИБ бошлиғи ва тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб борган. Мазкур ҳолат юзасидан йигитнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







