Тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди
Улар билан БМБА сайтида танишиш мумкин.

Билимни баҳолаш агентлигининг расмий сайтига 2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.
Мазкур саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, ушбу ҳудуддаги тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар билан танишиш мумкин. Шунингдек, Абитуриент рухсатномасида берилган QR-код орқали бино жойлашган манзилни аниқлаш имкони мавжуд.







