Ўзбекистон

Йўловчиларга поезд чипталари алдаб сотиляптими?

Интернетда тарқалган хабарларга изоҳ берилди.

Йўловчиларга поезд чипталари алдаб сотиляптими?

Куни кеча бир гуруҳ ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Урганчдан Бухорога келишда поездда ҳаво совитиш тизими ишламаётганидан норози бўлиб, интернетда чиқиш қилишганди. Санъаткорлар уларга кондиционерли купе учун билет сотилганини, лекин вагонлар иссиқ эканини айтишган.

 

Ҳолатга “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ расмий муносабат билдириб, йўловчиларга алдаб чипта сотилмаслигини маълум қилди.

 

Қайд этилишича, мазкур йўловчи вагон 1991 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, ўрнатилган тартибда ўз муддатларида техник таъмирлардан ўтказилган.

 

Техник шартларга кўра, ташқи ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқорилаб кетганда вагонларда совитиш самарадорлиги йўқолади. Мамлакатда кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво ҳарорати туфайли айрим вагонларнинг совитиш тизимларида носозликлар кузатилмоқда.

 

Видеолавҳадаги поезднинг йўл давомида ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқорилаб кетганлиги сабабли совитиш тизимининг компрессор ускунаси ишламай қолган, натижада вагон совитилмаган.

 

Поезд Тошкент-Жанубий вокзалига етиб келганидан сўнг унга қўшимча қилиб соз ҳолатдаги вагон уланган ва йўловчилар ушбу вагонга ўтказилган.

 

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ раҳбарияти йўловчиларга келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

 

custom img

2025 йилда Болалар омбудсманига 2 мингга яқин мурожаат келиб тушди

Бу 2024 йилга нисбатан деярли икки баравар кўп бўлиб, уларнинг 509 таси ижобий ҳал этилган, 708 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

custom img

Фан клублари терма жамоанинг ўн иккинчи ўйинчиси — Шавкат Мирзиёев

Президент “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтаётган футбол бўйича миллий терма жамоани жаҳон чемпионатига кузатиш маросимида нутқ сўзлади.

custom img

Ўзбекистонда “Ҳар бир маҳалла — футбол майдони” дастури йўлга қўйилади

Дастур доирасида “Маҳалла лигаси” ташкил этилади. Унда 12–17 ёшли ўғил-қизлардан иборат маҳалла футбол жамоалари тузилади.

custom img

“Охиригача курашинг”: Президент терма жамоага мурожаат қилди

Шавкат Мирзиёев футболчиларни ҳеч кимдан ҳайиқмасдан, босимсиз ўйнашга чақирди.

custom img

“Футболчиларимизни замонамиз қаҳрамонлари десак арзийди” — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашув ўтказди.

custom img

Қурбон ҳайити арафасида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш учун 690 млрд сўм ажратилади

“Вақф” хайрия жамоат фонди орқали тиббий текширув, операция ва даволаш харажатларини молиялаштириш тартиби ҳам белгиланди.

custom img

Тошкентда ЙТҲ оқибатида 26 ёшли йигит ҳалок бўлди

Nexia-3 катта тезликда келиб бетон устунга урилган. Йўловчи вафот этган, ҳайдовчига эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

Қамчиқ довонида сел сабаб ҳаракат вақтинча чекланди

Лой, тупроқ ва шағал аралаш сел йўлнинг қатнов қисмига тушган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"