Тошкентда айрим кўчалар ёпилмоқда
Фуқароларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинди.

Эртага,15 июль куни соат 00:00 дан бошлаб пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги бир қатор кўчаларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Улар қуйидагилар:
— Темур Малик-Боғишамол кўчалари чорраҳасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб, Темур Малик-Султония кўчалари чорраҳасигача.
— Темур Малик-Буюк Ипак йўли кўчалари чорраҳасидан Буюк Ипак йўли кўчаси бўйлаб, Буюк Ипак йўли-Шукур Бурхонов кўчалари чорраҳасигача.
“Фуқаролардан айланма йўллардан фойдаланишларини сўраб қоламиз”, дейилади расмий хабарда.







