Ўзбекистон

Андижонда сойдан ёш қизчанинг жасади топилди

У қўшни республикадан оқиб келгани айтилди.

Андижонда сойдан ёш қизчанинг жасади топилди

Андижон вилояти Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари бўйлаб оққан селдан сўнг бир қизнинг танаси жонсиз ҳолда топилган. Бу ҳақида Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Қизнинг ёши 5-6 ларда экани тахмин қилинган.

 

Аввалига вилоят ҳокимлиги Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари ҳудудидаги тезкор ўрганишлар давомида ушбу ҳудудларда бу ёшдаги фарзандини йўқотган оила аниқланмаганини маълум қилди.

 

"Бундан келиб чиқиб, ушбу шахс вилоятимиздан ташқари бўлган, тошқин рўй берган бошқа ҳудуддан оқиб келгани тахмин қилинмоқда. Вазият бўйича қўшимча ахборотлар маълум қилинади", — дейилади хабарда.

 

Ҳокимлик матбуот хизматининг кейинги хабарида сойдан топилган жасад қўшни Қирғизистондан оқиб келгани айтилади.

 

"Хўжаобод туманидаги Шаҳрихонсойдан топилган тахминан 5-6 ёшли қизалоқ Ўш шаҳридаги оиладан экани тасдиқланмоқда. Юборилган фотосурат орқали Ўшдаги оила вакили бу қизалоқ унинг ўз оиласидан эканини тасдиқлаган.

 

Ҳозирда оила вакили Хўжаобод тумани сари йўлга чиққанини билдирган. Вилоят ҳокимлиги ва тегишли органлар томонидан мазкур оилани қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари ташкил этилди", — дейилади хабарда.

 

Маълумот учун, 14 июль куни Қирғизистоннинг Ўш вилоятида тоғ ва адирликларида кузатилган жала ёмғирлар ёғиши оқибатида Андижон вилоятида кучли сел оқди.

 

Оқбўра сойида оққан кучли сел оқибатида Хўжаобод тумани Ёрқишлоқ қишлоғида битта кўприкни сув оқизиб кетган. Яна битта пиёдалар кўприги қулаб вайрон бўлган.

 

Бу вақтда Қирғизистондаги ижтимоий тармоқларда Ўшдаги қишлоқлардан бирида яшовчи 1980 йилда туғилган аёл 2005, 2014 ва 2018 йилда туғилган қизалоқлари билан оқиб кетгани ҳақида хабар тарқалган.

custom img

Ўзбекистонда 1,5 мингга яқин фуқаро ўзидан бехабар ишга жойлаштирилган

Мурожаатлар асосида 143 та корхона раҳбарига нисбатан маъмурий ва жиноий чоралар кўрилди.

custom img

Ўзбекистонда исломий банк очиш учун янги талаблар белгиланди

Ислом ҳуқуқи ва молия йўналишидаги мутахассислар учун камида 5 ва 7 йиллик иш тажрибаси талаби жорий этилди.

custom img

Қопақалпоғистонда кредитга олинган BYD аукционда сотилди

Қарздор фуқаро банкдан кредит олиб, уни тўламаган. Шундан сўнг автомашина хатланиб, аукционга чиқарилган.

custom img

Тошкентда алиментдан қарздор ота чойхонадан топилди

Маълум бўлишича, сирдарёлик қарздор ота Тошкентда топилган, алимент қарзини иш берувчи тўлаб берган.

custom img

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

Электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш бўйича тарихий энг юқори кўрсаткич қайд этилди.

custom img

Тошкентда солиқ қарзи сабаб 3 та машина хатланди

Маълум бўлишича, қарздор МЧЖнинг солиқдан 69 млн қарзи бўлган.

custom img

Электрон тўлов – 2 минг сўм, нақд тўлов эса 2 600 сўм

Тошкент вилоятида жамоат транспорти йўлкира тарифлари янгиланди.

custom img

Фарғонада қарийб 2 млрд сўмлик дорилар ёқиб йўқ қилинди

Ижро ҳаракатлари давомида жами 41 минг дона тиббий дори воситалари йўқ қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"