Ўзбекистон

Жазони ижро этиш муассасаларида алкотестердан фойдаланиш бошланади

2023 йилда манзил-колонияларида 371 та алкоголь маҳсулотларни истеъмол қилиш билан боғлиқ қўпол тарзда тартиббузарлик содир этилган.

Жазони ижро этиш муассасаларида алкотестердан фойдаланиш бошланади

“Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруқ лойиҳаси эълон қилинди.

 

Манзил-колонияларида жазо муддатларини ўтаётган 9603 нафар (9169 нафар эркаклар, 434 нафар аёллар) маҳкумлар томонидан 2023 йилда 371 та алкоголь маҳсулотларни истеъмол қилиш билан боғлиқ қўпол тарзда тартиббузарлик содир этилган.

 

Манзил-колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар соқчисиз, аммо назорат остида сақланиши, яъни муассаса ҳудудида эркин ҳаракатланишга имконияти мавжудлиги, шу билан бир қаторда, иш билан боғлиқ тарзда муассаса ҳудудидан ташқарида ҳам бўлишлари натижасида уларни назорат қилиш жараёнида қийинчиликлар юзага келтиради.

 

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, манзил-колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар томонидан алкоголь маҳсулотлари, шунингдек таркибида спирт бўлган бошқа маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳолатлари фактини тезкорликда аниқлаш мақсадида колония фаолиятига алкотестер мосламаларини жорий қилиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда алкотестер мосламаларидан фойдаланиш тартибини белгилаш зарурияти мавжуд.

 

Буйруқ лойиҳасида Ўзбекистон ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 174-сон буйруғини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш билан бир қаторда, манзил-колониялари навбатчилик қисмларига алкотестер воситасини ўрнатиш ҳамда мазкур муассасаларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар томонидан содир этилаётган тартиббузарликлар сонини камайтириш мақсади кўзланган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Жазони ижро этиш муассасаларида алкотестердан фойдаланиш бошланади | Zamon.uz