Cаломатлик

Болаларни эмлаш бутун дунё бўйлаб тўхтаб қолди

Бу ҳолат қизамиқ эпидемиясига олиб келмоқда.

Болаларни эмлаш бутун дунё бўйлаб тўхтаб қолди

Дунё миқёсида болаларни эмлаш даражаси ҳали ҳам коронавирус пандемиясигача қайд этилган даражага етмади. Бу масала юзасидан ЖССТ ва ЮНИСEФ қўшма ҳисоботида хабар берилди.

 

“2023 йилда болаларни эмлаш бўйича глобал қамров тўхтаб қолди. Натижада 2,7 миллионга яқин бола тўлиқ эмланмаган ёки 2019 йилдаги [COVID-19] пандемиядан олдинги даражага нисбатан кам эмланган”, — дея таъкидлади экспертлар.

 

Ўтган йили дифтерия, қоқшол ва кўк йўталга қарши вакцинанинг уч дозасини олган болалар сони 84 фоизда (108 миллион киши) тўхтаб қолди.

 

Қайд этилишича, эмланмаган болаларнинг ярмидан кўпи 31 та соғлиқни сақлаш ҳолати барқарор бўлмаган давлатда яшайди.

 

“Ушбу тенденциялар соғлиқни сақлаш хизматларидаги узилишлар, логистика муаммолари, эмлашда иккиланиш ва хизматлардан фойдаланишдаги номутаносиблик билан боғлиқ давом этаётган муаммоларни акс эттиради”, - дейди мутахассислар.

 

Эмлашнинг камлиги аллақачон қизамиқ эпидемиясига олиб келмоқда. Касалликка қарши эмлаш тўхтаб қолди, бунинг натижасида 35 миллионга яқин бола ҳимоясиз ёки қисман ҳимояланган.

 

2023 йилда дунёдаги болаларнинг атиги 83 фоизи қизамиққа қарши эмлашнинг биринчи дозасини мунтазам тиббий ёрдам доирасида олган бўлса, иккинчи дозани олган болалар сони 2022 йилга нисбатан бироз ошиб, 74 фоизга етди. Бу рақамлар қизамиқ тарқалишининг олдини олиш учун зарур бўлган 95 фоиз қамровдан анча паст.

 

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"