Ўзбекистон

Наманганда масжидни бузган қурилиш раҳбари қамалди

У тергов давомида 1 млрд жарима тўлаган.

Наманганда масжидни бузган қурилиш раҳбари қамалди

Наманган шаҳридаги XIX асрга оид “Сирли масжид” дарвозаси ва минораси тўлиқ бузиб ташланиши оқибатида ёдгорликка 554,4 млн зарар етказилди.

 

Маълум қилинишича, Наманган шаҳридаги “Сирли масжид”нинг кириш дарвозаси билан минораси бузилишида ёдгорликка зарар етказган қурилиш раҳбарига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан қурилиш раҳбари ЖКнинг 132 моддаси (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга зарар етказиш) билан айбланган. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Тергов давомида раҳбар томонидан етказилган 554,4 млн зарар уч карра, яъни 1 млрд 663 млн сўм миқдорида қопланган. Қонунчилик талабларига кўра, унга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси гаров эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.

 

Ҳозирда жиноят иши бўйича суд-тергов ишлари давом этмоқда.

 

Маълумот учун, ЖКнинг 132 моддасига асосан, етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланса, қамоқ жазоси қўлланилмайди.

custom img

Янги Тошкент аэропорти қурилиши муносабати билан  7 та қабристон кўчирилади

Уларнинг 2 таси Қуйи Чирчиқ, 5 таси Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган.

custom img

Давоматни сунъий интеллект назорат қилади: Тошкентдаги 26 та мактабда янги тизим синовдан ўтказилмоқда

Тизим смарт камералар ва Face ID технологияси орқали ўқувчиларнинг дарсдаги иштирокини автоматик қайд этади.

custom img

Уй-жой ва мерос: етим болалар ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

Янги қонун билан васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликка муҳим ўзгартишлар киритилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясини ривожлантириш бўйича режаларини маълум қилди

Саида Мирзиёева Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий фильм суратга олинаётган майдонда ҳам бўлди.

custom img

Тошкентда МИБ орқали болалар онасига қайтарилди

Шу тариқа суд ҳужжатида белгиланган талаблар амалда бажарилиб, ижро иши якунланган.

custom img

Янги Тошкентнинг эртанги куни ўзимизга боғлиқ — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёнлари билан танишиб, тадбиркорларни ҳудудга сармоя киритиш, қурилиш ва бизнес лойиҳаларини йўлга қўйишга чақирди.

custom img

“Туркий дунё маданиятига қўшган ҳиссаси учун”: Озодбек Назарбеков халқаро мукофотга лойиқ кўрилди

Тақдирлаш маросими 26 сентябрь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади.

custom img

Маккага дрон ҳужуми: Ўзбекистон ТИВ ҳужумга уринишни кескин қоралади

Вазирлик Саудия Арабистони билан бирдамлигини билдириб, барча томонларни вазминликка ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"