Бухорода олтин бўлагини сотмоқчи бўлганлар ушланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Бухоро вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаролар И.И. ва С.A. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаролар Н.Б. ва У.M.гa оғирлиги 154,3 грамм бўлган 1 дона соф қуйма олтин бўлагини 11 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







