Бухородаги боғчада бола калтаклангани айтилмоқда
Ҳолатга ММТВ расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқда Бухоро вилоятидаги 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бола калтаклангани айтилган хабарлар тарқалмоқда.
Хабарларда болага тарбиячи томонидан уриб, жароҳат етказилганлиги ёзилган.
Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тезкор ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганишлар жараёнида кузатув камералари кўздан кечирилганда, тарбияланувчи эҳтиётсизлиги туфайли ювиниш хонаси эшигига урилиб кетиб, бош қисми жароҳатланганлиги маълум бўлган.







