Садир Жапаров рафиқаси билан Тошкентга келди
Олий мартабали меҳмонни Президент кутиб олди.

Бугун, 18 июль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Тошкентга келди.
Тошкент шаҳри халқаро аэропортида уларни давлат раҳбари ва рафиқаси кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон-Қирғизистон кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Саммит якунида қатор йирик қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва салмоқли икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.







