Ўзбекистон

Тротуарларда скутерлар тезлигини 10 км/с дан ошириш тақиқланди

Шунингдек, электросамокатларни 14 ёшдан кичик бўлган шахслар бошқариши ман этилди.

Тротуарларда скутерлар тезлигини 10 км/с дан ошириш тақиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Унга кўра, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, унитцикллар, моноғилдирак ва бошқа шунга ўхшаш воситалар) бошқараётган шахслар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши, тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларида соатига 10 километрдан ошмайдиган тезликда, улар бўлмаганда эса йўл четида соатига 20 километрдан юқори бўлмаган тезликда ҳаракатланиши керак бўлади.

 

Электросамокатларни велосипедчилар учун тасма ёки пиёда ва велосипед йўлкаси мавжуд бўлганда йўлнинг қатнов қисмида, йўл ёқаларида ёки қатнов қисмининг четида ҳаракатлантириш тақиқланди. Шунингдек, уларда одам ташиш, узунлиги ёки кенглиги 0,5 метрдан ортиқ ташқарига чиқадиган ёки бошқарувга халақит берадиган юкларни ташиш тақиқланди.

 

Электросамокатларни 14 ёшдан кичик бўлган шахслар бошқариши ман этилди. Турар жой даҳалари, истироҳат ва ҳайвонот боғлари, болалар майдончалари, кўнгилочар жойларда ҳамда ёпиқ ҳудудларда бошқариш бундан мустасно.

 

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарадиган шахслар турар жой даҳаларидан чиқиш вақтида бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл бериши, қатъий равишда ҳаракат йўналиши бўйича бошқариши керак.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тротуарларда скутерлар тезлигини 10 км/с дан ошириш тақиқланди | Zamon.uz