Европа Иттифоқи элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаяпти
Ўзбекистон ТИВ Бахтиёр Саидов Шарлотт Адрианни қабул қилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг мамлакатдаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Шарлотт Адрианни қабул қилди.
"Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Шарлотт Адриан хоним билан учрашдик", — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Вазир элчининг йиллар давомида Ўзбекистон – Европа Иттифоқи кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.
Бахтиёр Саидов унга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб қолган.







