Ўзбекистон

105 марта қоида бузган Gentra хатлаб қўйилди

Ҳайдовчининг бундан ташқари яна 9 млн қарзи бўлган.

105 марта қоида бузган Gentra хатлаб қўйилди

Маълум бўлишича, қарздор М.Э.дан “Капитал 24 чакана бизнес филиали” фойдасига 9 млн 964 минг сўм қарздорликни ундириш юзасидан ижро ҳужжати мавжуд.

 

Бундан ташқари, қарздорнинг МИБ иш юритувида 105 та тўланмаган маъмурий жарималари бўлиб, давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли гаровдаги автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.

 

Кеча, 19 июль куни қарздорнинг яшаш хонадонига МИБ ходимлари борганда қарздор ва унинг яқин қариндошлари томонидан ижро ҳаракатларига қаршилик кўрсатиш, уйда бўла туриб дарвозани очмаслик ҳолатлари кузатилган. 

 

Салкам 5 соат давом этган ижро ҳаракатлари натижасида тегишли ташкилотлар иштирокида автотранспорт воситаси уйда эканлиги аниқланиб, хатланган.

 

“МИБ томонидан қарздорга жарималарни 10 кун муддат ичида тўлаши, акс ҳолда хатланган мулк электрон аукцион савдосига чиқарилиши тўғрисида огоҳлантирилди ва ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди”, дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Словения етакчилари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Словения етакчилари учрашув ўтказди

Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Автобусларда чиптасиз юриш ҳолатлари: қоидабузарларнинг 92,4 фоизи 30 ёшгача бўлганлар

Автобусларда чиптасиз юриш ҳолатлари: қоидабузарларнинг 92,4 фоизи 30 ёшгача бўлганлар

Январь–октябрь ойларида Тошкент автобусларида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан 138 780 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тошкентда иссиқ сув нега занглаб оқмоқда? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега занглаб оқмоқда? Veolia изоҳ берди

Жўмракдан занглаган сув оқса, уни қисқа муддат оқизиб юбориш, сув тиниқлашмаса, бошқарув компаниясига мурожаат қилиш керак.

Тўрт ҳудудда наркотик савдоси фош этилди: гумонланувчиларга жиноят иши очилди

Тўрт ҳудудда наркотик савдоси фош этилди: гумонланувчиларга жиноят иши очилди

Сирдарё, Навоий, Самарқанд ва Қорақалпоғистонда наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши: жиноят оғирроқ модда билан қайта малакаланди

13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши: жиноят оғирроқ модда билан қайта малакаланди

Жабрланувчига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан психологик ва юридик ёрдам кўрсатилмоқда.

5 ёшли қизнинг зўрланиши: иш судга оширилди

5 ёшли қизнинг зўрланиши: иш судга оширилди

Жабрланувчи вояга етмаганлиги сабабли суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилади.

Президент администрациясидаги марказдан вазирликка: Таълим вазирлигида янги матбуот котиби тайинланди

Президент администрациясидаги марказдан вазирликка: Таълим вазирлигида янги матбуот котиби тайинланди

Дониёр Солиев вазирликнинг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти таркибидаги бошқармага раҳбар бўлди.

IMEI текшируви билан боғлиқ муаммолар: Тошкент аэропортида телефонларни расмийлаштириш вақтинча тўхтатилди

IMEI текшируви билан боғлиқ муаммолар: Тошкент аэропортида телефонларни расмийлаштириш вақтинча тўхтатилди

Божхона қўмитаси телефонлар 30 кунгача олиб қўйилиши ва тезкор расмийлаштириш учун қўшимча тўлов жорий этилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.