Ўзбекистон

5 ёшли қизнинг зўрланиши: иш судга оширилди

Жабрланувчи вояга етмаганлиги сабабли суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилади.

5 ёшли қизнинг зўрланиши: иш судга оширилди

 

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида 5 ёшли тарбияланувчига нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик юзасидан қўзғатилган жиноят иши судга юборилди.

 

Наманган вилояти судлари матбуот хизматининг маълум қилишича, 52 ёшли M.K. ва бошқа шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг иш юритувига келиб тушган.

 

Суд ажримига асосан, иш 18 ноябрь куни кўриб чиқиш учун тайинланган. Жабрланувчи вояга етмаганлиги сабабли суд муҳокамаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасида белгиланган тартибда ёпиқ мажлисда ўтказилади.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан 12 сентябрь куни Учқўрғон тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи K.M. шу куннинг ўзида процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

 

Болалар омбудсмани аввалроқ ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган эди.

 

Суд жараёни якунланганидан сўнг иш бўйича қўшимча маълумот қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этилади.

Президент администрациясидаги марказдан вазирликка: Таълим вазирлигида янги матбуот котиби тайинланди

Президент администрациясидаги марказдан вазирликка: Таълим вазирлигида янги матбуот котиби тайинланди

Дониёр Солиев вазирликнинг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти таркибидаги бошқармага раҳбар бўлди.

IMEI текшируви билан боғлиқ муаммолар: Тошкент аэропортида телефонларни расмийлаштириш вақтинча тўхтатилди

IMEI текшируви билан боғлиқ муаммолар: Тошкент аэропортида телефонларни расмийлаштириш вақтинча тўхтатилди

Божхона қўмитаси телефонлар 30 кунгача олиб қўйилиши ва тезкор расмийлаштириш учун қўшимча тўлов жорий этилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Мактабда электрон доска учун ота-оналардан пул йиғилдими? Ҳолат ўрганилмоқда

Мактабда электрон доска учун ота-оналардан пул йиғилдими? Ҳолат ўрганилмоқда

Самарқанддаги мактабда ота-оналардан пул йиғилгани ҳақидаги хабар юзасидан ишчи гуруҳ тузилди.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Ёмғир ҳаводаги PМ заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам беради.

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анталияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анталияга борди

11 ноябрь куни давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг ялпи сессиясида иштирок этади.

Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди

Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди

Ҳайдовчилардан эҳтиёткорликни ошириш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш сўралди.

Электр ускуналар ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 9 ойда 22,6 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланди

Электр ускуналар ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 9 ойда 22,6 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланди

Йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган электр ускуналарнинг қарийб ярми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди.

Автобусда номақбул мусиқа қўйилди: ҳайдовчиларга тушунтириш берилмоқда

Автобусда номақбул мусиқа қўйилди: ҳайдовчиларга тушунтириш берилмоқда

“Тошшаҳартрансхизмат” автобусдаги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.