Президент администрациясидаги марказдан вазирликка: Таълим вазирлигида янги матбуот котиби тайинланди
Дониёр Солиев вазирликнинг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти таркибидаги бошқармага раҳбар бўлди.

Дониёр Фахриддинович Солиев Таълим ва илм-фан вазирлиги Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти таркибидаги Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда вазирнинг тегишли буйруғи қабул қилинган.
Маълум қилинишича, Солиев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситаларига контент тайёрлаш марказида бош мутахассис лавозимида фаолият юритган.








