Ўзбекистон

Бухорийга бағишланган конференция бошланди

У Самарқанд ва Тошкентда икки кун давом этади.

Бухорийга бағишланган конференция бошланди

20-22 июль кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан “Имом Бухорийнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

 

Конференцияда бухорийшунос олимлар, ҳадисшунослик йўналишида фаолият юритаётган мутахассислар, дин арбоблари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этади. 

 

Айтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар нафақат юртимиз, балки бутун ислом оламининг юксак эътирофига сазовор бўлмоқда.  

 

Жаҳон ҳамжамияти томонидан Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичи деб эътироф этилаётган ушбу даврда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган илмий-тадқиқот марказлари, жумладан, ЎзИЦМ нуфузли турдош хорижий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантирмоқда, улар билан ҳамкорликда йирик илмий лойиҳаларни амалга оширмоқда. Ислом тамаддуни ривожига бебаҳо ҳисса қўшган мовароуннаҳрлик аллома мутафаккирларнинг бой илмий мероси халқаро даражада оммалаштрилмоқда. 

 

“Имом Бухорийнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусидаги илмий конференция мазкур фаолият доирасидаги ишларнинг мантиқий давоми бўлади.  

 

Конференция Самарқанд ва Тошкентда икки кун давом этади. 

 

Жумладан, 2024 йил 20 июль куни Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари, Ҳадис илми мактаби ўқитувчилари ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги вакиллари иштирокида Имом Бухорий мажмуасида “Саҳиҳул Бухорий” асарининг хатми якунланди. Самарқанд вилояти нуронийлари ва фаолларининг Имом Бухорий мажмуаси ва Имом

 

2024 йил, 22 июлда Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти биносининг конференциялар залида Ўзбекистон Республикаси ВМ ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Ҳадис илми мактаби, Мир Араб олий мадрасаси олимлари иштирокида конференциянинг якунловчи иккинчи куни бўлиб ўтади. 

 

Конференция якунида унинг натижалари, хулосалари ва тавсияларини ўзида мужассам этган таҳлилий ҳужжат қабул қилинади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бухорийга бағишланган конференция бошланди | Zamon.uz