Lifestyle

Туристлар учун дунёдаги энг хавфли 10 та шаҳар

Forbes бу бўйича рейтингни эълон қилди.

Туристлар учун дунёдаги энг хавфли 10 та шаҳар

Унга кўра, Венесуэла, Покистон ва Мьянмадаги шаҳарлар 2024 йилда халқаро саёҳатчилар учун энг хавфли йўналишлар деб топилди.

 

Тадқиқотда саёҳат хавфсизлиги рейтингини ишлаб чиқиш учун еттита хавф тоифаси, жумладан, жиноятчилик, шахсий хавфсизлик, соғлиқ, инфратузилма, табиий офатлар ва рақамли хавфсизлик каби тамойилларга кўра, 60 та халқаро шаҳар кўриб чиқилди.

 

Шаҳарлар ташриф буюрадиган сайёҳлар учун умумий хавфни кўрсатиш учун 100 балли шкала бўйича баҳоланди.

 

Тадқиқотга кўра, саёҳатчилар учун энг катта хавф Венесуэла пойтахти Каракас ҳисобланади. Бу шаҳар хавфлилик даражаси бўйича 100 балл олган ягона шаҳардир. Буюк Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт вазирлиги (FCDО) Венесуэланинг маълум ҳудудларига барча саёҳатлардан воз кечишни маслаҳат беради.

 

Рўйхатдаги кейинги шаҳар Карачи (Покистон) бўлди. Минтақадаги террорчилик хавфи туфайли сайёҳлар учун иккинчи энг хавфли шаҳар деб топилди.

 

Учинчи ўринни Мьянманинг Янгон шаҳри эгаллади. Ушбу шаҳар 91,67 балл олди ва шахсий маълумотларни ўғирлаш, табиий офатлар ва соғлиқни сақлаш хизматларининг сифатсизлиги хавфи юқори эканлигини кўрсатди.

 

Шу билан бирга, Сингапур саёҳатчилар учун энг хавфсиз шаҳар деб топилди. Бу мамлакат табиий офатлар хавфи пастлиги, саломатлик хавфсизлиги ва инфратузилма таҳдидлари бўйича 0 балл олди.

 

Иккинчи энг хавфсиз шаҳар Токио (Япония), учинчи ўринни Канаданинг Торонто шаҳри эгаллади.

 

Туристлар учун энг хавфли 10 та шаҳар рейтинги:

 

  • Каракас, Венесуэла – 100 балл;
  • Карачи, Покистон – 93,12 балл;
  • Янгон, Мьянма – 91,67 балл;
  • Лагос, Нигерия – 91,54 балл;
  • Манила, Филиппин – 91,49 балл;
  • Дакка, Бангладеш – 89,5 балл;
  • Богота, Колумбия – 86,7 балл;
  • Қоҳира, Миср – 83,44 балл;
  • Мехико шаҳри, Мексика – 82,43 балл;
  • Кито, Эквадор – 82,02 балл.
Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Туристлар учун дунёдаги энг хавфли 10 та шаҳар | Zamon.uz