Чорвоқда дам олишга борган икки киши вафот этди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Воқеа 20 июль куни соат 14:30 ларда Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ” сув омборининг “Бурчмулла” сув ҳавзасида юз берган. Бу ерга дам олиш мақсадида келган Зангиота туманида истиқомат қилувчи 19 ёшли фуқаро скутерни ҳайдаш вақтида бошқарувни эплай олмай, қаршисидаги катамаранга бориб урилган.
Бунинг оқибатида катамаранда бўлган 2 нафар Фарғона вилоятидан келган фуқаро тан жароҳати олган. Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида фуқаролар олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 260-моддаси (Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







