Ўзбекистон

Маданият вазири мақтаган дўкон жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси бу бўйича қўшимча маълумот берди.

Маданият вазири мақтаган дўкон жаримага тортилди

Аввалроқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокида кийим дўкони реклама қилингани бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилганди.

 

Қўмитанинг Махсус комиссияси МЧЖ “Реклама тўғрисидаги”ги Қонуннинг 16-моддасини, яъни рекламада товар давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъқулланганлигини кўрсатиш бўйича тақиқ талабларини бузган деб топди.

 

Натижада ушбу корхонага нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди ва қонун бузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма берилди.

 

”Махсус комиссия томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг рекламада иштирокини реклама берувчи, реклама тайёрловчи ёки реклама тарқатувчи сифатида иштирок этганлигининг аломатлари аниқланмади”, дейилади хабарда.

 

custom img

Ўзбекистонда аномал иссиқ ортга чекинмоқда

Ҳафта ўрталаридан мамлакатнинг кўп қисмида кундузги ҳарорат 30–35 даражагача тушиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Кутилаётган ёмғирлар сабаб тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқинлари ҳамда айрим жойларда сув тўпланиши эҳтимоли мавжуд.

custom img

Аномал иссиқда ҳашар ва жамоавий ишларни ўтказмаслик талаб этилди

Давлат меҳнат инспекцияси жазирама даврида ходимларни ичимлик суви, сояли дам олиш жойлари ва биринчи тиббий ёрдам воситалари билан таъминлаш мажбурий эканини эслатди.

custom img

Ҳокимликларга аномал иссиқда ободонлаштириш ходимлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрсатма юборилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳаво ҳарорати юқори бўлган соат 10:00 дан 17:00 гача ходимлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган ишларни вақтинча тўхтатишни талаб қилди.

custom img

Тошкент ва унинг атрофидаги иссиқхоналар учун ер ҳамда мол-мулк солиғи 10 баравар оширилиши мумкин

Иситиш қозонхоналари демонтаж қилинган ёки электр энергияси билан иситиладиган иссиқхоналарга оширилган мол-мулк ва ер солиғи татбиқ этилмайди

custom img

Туркияда ўзбекистонлик аёл учинчи қаватдан тушиб кетди

Бурса шаҳридаги ўзбекистонлик кўнгиллилар аёлнинг даволаниши ва соғайишига кўмаклашди. Шундан сўнг у Ўзбекистонга қайтарилди.

custom img

Тошкентда 58-Халқаро кимё олимпиадаси якунланди

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 1 та олтин ва 3 та кумуш медаль билан тамомлади.

custom img

Президент фуқароларнинг ижтимоий реестрга киритиш бўйича аризаси асоссиз рад этилганини танқид қилди

Бундай ҳолатлар, айниқса, Бўстон, Олтинкўл, Ховос, Тошлоқ, Шароф Рашидов, Учқудуқ ва Деҳқонобод туманларида кўп учраётгани қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"