Ўзбекистон

Фирибгарлик ҳақида хабар тушиши билан чора кўрилади: Ўзбекистонда 24/7 марказ ташкил этилади

У орқали киберфирибгарлик ҳақида хабар келиши билан пул ҳаракати кузатилиб, тезкор чоралар кўрилади.

Фирибгарлик ҳақида хабар тушиши билан чора кўрилади: Ўзбекистонда 24/7 марказ ташкил этилади

 

Ўзбекистонда кибержиноятчилик, гиёҳвандлик ва одам савдосининг олдини олиш чоралари кучайтирилади. Бу президентнинг 10 ноябрда имзоланган ПФ-242-сон фармонида белгиланган.

 

Ҳужжатга кўра, 2026 йил декабрга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унда Ички ишлар вазирлиги ва банклар иштирокида 24/7 режимида фаолият юритадиган марказ ташкил этиш кўзда тутилган.

 

Марказ орқали кибермаконда фирибгарлик ёки ўғрилик юзасидан хабар келиши билан пул маблағлари ҳаракатини кузатиш ва тезкор чоралар кўриш механизми жорий этилади.

 

Шунингдек, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш тартиби ҳам такомиллаштирилади. Жумладан, жабрланувчининг ёрдам олиши учун якуний идентификация ёки шахсий режа тасдиқланишини кутишига йўл қўйилмайди.

 

Уни аниқлаган масъул шахс зиммасига дарҳол хавфсиз жой, тиббий ёрдам ва таржимон хизматини тақдим этиш мажбурияти юкланади. Ёрдамнинг ўз вақтида етиб боришини назорат қилиш механизмлари ҳам кучайтирилади.

 

Белгиланган вазифалар ижроси учун Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда тегишли комиссиялар масъул этиб белгиланган.

Фоҳишаликка жалб этишмоқчи бўлди: Тошкент аэропортида одам савдосининг олди олинди

Фоҳишаликка жалб этишмоқчи бўлди: Тошкент аэропортида одам савдосининг олди олинди

Гумонланувчи жабрланувчига чет элда мўмай даромад топишни ваъда қилган.

Темир йўл кесишмасидаги эътиборсизлик: Damas поезд билан тўқнашди

Темир йўл кесишмасидаги эътиборсизлик: Damas поезд билан тўқнашди

Автомобиль ҳайдовчиси темир йўл кесишмасидаги йўл белгиси талабларига риоя қилмасдан ҳаракатланган.

“Машҳурликка эришмоқчи эдик”: тўйда юк машиналаридан кортеж тузган ҳайдовчилар жазоланди

“Машҳурликка эришмоқчи эдик”: тўйда юк машиналаридан кортеж тузган ҳайдовчилар жазоланди

Шунингдек, ҳайдовчилар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

Радарлар тезликни ошириб кўрсатяптими? Ўзбекистонда қурилмалар текширилмоқда

Радарлар тезликни ошириб кўрсатяптими? Ўзбекистонда қурилмалар текширилмоқда

Ижтимоий тармоқларда радарларнинг тезликни нотўғри қайд этаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Руҳий касалликлар ва гиёҳвандлик: Тошкентда 9 ойлик кўрсаткичлар очиқланди

Руҳий касалликлар ва гиёҳвандлик: Тошкентда 9 ойлик кўрсаткичлар очиқланди

Наркологик касалликлар бўйича ҳисобда турувчилар сони 2025 йил 1 октябрга нисбатан 593 нафарга ошди.

“Камера орқали уч кунда топилдим”: сохта авторақам таққан ҳайдовчилар ушланди

“Камера орқали уч кунда топилдим”: сохта авторақам таққан ҳайдовчилар ушланди

Айрим фуқаролар сохта авторақамларни хориждан ижтимоий тармоқлар орқали буюртма қилгани, бошқалари эса танишларидан сотиб олганини билдирган.

“Омад шоу” ва “Солиқ” номидан фирибгарлик: Тошкентда икки кибержиноятчи ушланди

“Омад шоу” ва “Солиқ” номидан фирибгарлик: Тошкентда икки кибержиноятчи ушланди

Улар зарарли APK файллари ва фишинг ҳаволалари орқали фуқароларнинг шахсий ҳамда банк маълумотларини қўлга киритганликда гумонланмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.