Ўзбекистон

Қибрайдаги хонадонда майнинг ферма аниқланди

Оқибатда давлат ва жамият манфаатига 1,2 млрд зарар етказилган.

Қибрайдаги хонадонда майнинг ферма аниқланди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида майнинг ферма ташкил этган хонадонлар аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.  

 

Ўтказилган тезкор тадбирда “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Қ.Т. ўз уйида 8 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 1,2 млрд сўм зарар етказилган.

 

Шунингдек, Юқори Чирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ш. “Султонравот” МФЙ ҳудудидаги турар-жой биносида “ArtMiner S9” русумли майнинг қурилмасиини ўрнатиб, қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 50,7 млн сўм зарар етказган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланиши шубҳасиз — Саида Мирзиёева

Музейнинг меъморий концепцияси нуфузли Прицкер мукофоти соҳиби Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

Филиппинда паромдаги ёнғинда 35 киши ҳалок бўлди

Ёнган паромдан 30 кишининг жасади топилди. Қутқарувчилар кемага кириб, қидирув ишларини давом эттирмоқда.

custom img

Олмазорда 400 ўринли техникум ва янги касб-ҳунар маркази ташкил этилади

Шунингдек, хорижда ишлаш учун фуқароларни мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади.

custom img

Тошкентда тадбиркорлар учун гаровсиз кредит лимити 200 млн сўмгача оширилади

Йиғилишда Мискин ва Иброҳим ота маҳаллалари ҳудудидаги 305 гектарлик саноат зонасининг салоҳияти ҳам кўриб чиқилди.

custom img

Тошкентдаги 400 та маҳаллани обод қилиш учун 10 трлн сўмлик дастур ишлаб чиқилади

Пойтахтнинг Эски шаҳар ҳудудини комплекс ривожлантириш учун 1 ноябрга қадар ягона концепция ва аниқ лойиҳалар портфели ишлаб чиқилади.

custom img

Тошкентга келаси йили 10 млрд доллар инвестиция жалб қилинади

Инвесторларнинг муаммоларини идорама-идора юрмасдан, бевосита жойида ҳал қилиш учун янги иш тизими жорий этилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “ТоshTech” техника университети фаолияти билан танишди

Университетда илк 400 талаба 100 фоиз давлат гранти асосида таълим олмоқда.

custom img

75 минг талаба хавфсизлиги таъминланади: Президент “Ёшлик” шаҳарчасидаги марказни кўрди

Вазиятлар маркази шаҳарчадаги 41 та талабалар ётоқхонасини қамраб олган. Тизим орқали талабаларнинг давоматини назорат қилиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш имкониятлари ҳам мавжуд.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"