Ўзбекистон

Германияда ўзбекистонлик қиз немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадасида ғолиб бўлди

Геттинген шаҳрида ўтказилган олимпиадада 62 давлатдан ўқувчилар беллашди.

Германияда ўзбекистонлик қиз немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадасида ғолиб бўлди

15-22 июль кунлари немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси ўтказилган Геттинген шаҳрида ғолиблар аниқланди. Тегишли тил даражалари бўйича ўтказилган беллашувларда биринчи ўринни ўзбекистонлик Райёна Иброҳимова, бангладешлик Маҳек Хон ва шимолий македониялик Ана Котевска бўлишиб олди. 

"Кумуш" ва "бронза" Мексика, Италия, Словакия, полша ва Британиядан келган мактаб ўқувчиларига насиб этди. Олимпиаданинг финал босқичида 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган 100 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Рақобатчилар орасида 62 давлат вакиллари бор эди. 

Гёте институти матбуот хизмати хабарига кўра, 16 ёшли Райёна Германиядаги университетлардан бирида немисшунослик йўналишида таҳсил олиш ва келажакда таржимонлик билан шуғулланишни режалаштирган. Халқаро танловнинг финал босқичига чиқиш учун у бошқа иштирокчилар сингари миллий танловда ғолиб бўлди.

 

Бутунжаҳон немис тили олимпиадаси ҳар икки йилда бир марта Германия шаҳарларидан бирида ўтказилади. Ташкилотчи Гёте институтидир. Тадбир Германиядан ташқаридаги мактабларда немис тилини ўрганишга қизиқишни оширишга қаратилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.