Тошкентдаги янги қурилаётган бинода ёнғин чиқди
Ҳодиса жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилган.

Бугун, 23 июль куни соат 12:35 да Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, зудлик билан 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб бориб, олов соат 12:56 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида бинонинг том қисмидаги қурилиш маҳсулотлари ёниб зарарланган. Асосий бинога зарар етмаган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.







