Ўзбекистон

Алимент тўламай яшириниб юрган эркак холасининг уйидан топилди

Унинг қарздорлиги 13 млн сўмга етган.

Алимент тўламай яшириниб юрган эркак холасининг уйидан топилди

Андижонда фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаб юрган қарздор ота холасининг уйидан топилди. Бу ҳақида Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси хабар берди. 

 

Қайд этилишича, Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Ю. турмуш ўртоғи билан ажрашган. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, ундирувчи М.Ю. фойдасига бир нафар фарзанди учун ҳар ойда алимент тўлаш белгиланган. 

 

Мазкур ҳужжат Бюронинг Андижон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро ҳаракатлари олиб борилган. Ота алимент пулларини ўз вақтида тўламай келгани учун 2023 йилнинг август ойида маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган. 

 

Ж.Ю. шундан сўнг ҳам вояга етмаган фарзанди учун маблағни қизғаниб, алимент тўламай келган ва қарздорлик салкам 13 млн сўмдан ортиб кетган. Бундан ташқари, яшаш манзилига келмасдан яшириниб юришни одат қилган.

 

Шундан сўнг унга нисбатан давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган. Натижада алимент тўлашдан яшириниб юрган ота Булоқбоши туманида яшовчи холасининг уйида яширинча яшаб келаётгани маълум бўлган. 

 

Белгиланган тартиб бўйича қидирувдаги шахс давлат ижрочисига топширилган ва бюронинг Андижон шаҳар бўлими томонидан қарздор Ж.Ю.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Сурхондарёда ер олди-сотдиси ортидан можаро: 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган беш киши қамалди

Уларга 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Наманган боғчасидаги жинсий зўравонлик: жиноят иши прокуратурага ўтказилди

Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

custom img

Боғчадаги жинсий зўравонлик ҳолати: Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан боғчаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш талаб қилинди.

custom img

Самимий мурожаат: Муҳаммедалига Президент мактуб ва совға

Қорақалпоғистонга ташриф давомида Муҳаммедали исмли боланинг Президентга самимий мурожаати ва Ватанга бўлган меҳри акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.

custom img

Фарғонада МИБ орқали фермердан 99 млн ундирилди

Маълум бўлишича, фермер хўжалигининг 25 та ижро ҳужжати бўйича солиқ қарзи мавжуд бўлган.

custom img

Қорақалпоғистондаги рейдда 523 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилди

Маълум бўлишича, уларнинг 2,6 млрд сўмлик жарималари мавжуд.

custom img

Жиззахда кредит қарзи сабаб нотурар бино хатланди

Эндиликда кейинги ижро ҳаракатлари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

custom img

56 та янги вагон: Тошкент метросида вагонларнинг қарийб 70 фоизи янгиланди

Янги авлод замонавий ҳаракат таркиблари метрополитеннинг 4 та йўналишида ҳаракатланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"