Ўзбекистон

Қорақалпоғистондаги аварияда 8 киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Қорақалпоғистондаги аварияда 8 киши ҳалок бўлди

Қайд этилишича, 22 июль куни Қўнғирот тумани ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеў” автомобиль йўлида Lacetti ва Cobalt автомобили ўзаро тўқнашиб кетган. 

 

Оқибатда Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси, 1986 йил Қўнғирот туманида яшаган А.Б. ҳамда Cobalt русумли автотранспорт ҳайдовчиси У.Д. ҳодиса жойида вафот этган.

 

Шунингдек, Lacetti йўловчиси ҳамда Cobalt йўловчилари — 1993 йил Мўйноқ туманида яшаган Т.А., 1997 йил Қўнғирот туманида яшаган К.Т., 1971 йил Мўйноқ туманида яшаган К.К., 1994 йил Қўнғирот туманида яшаган С.Р.лар Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасига тан жароҳати билан ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан олган тан жароҳати оқибатида вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “a” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Қорақалпоғистондаги аварияда 8 киши ҳалок бўлди | Zamon.uz